Ўзбекистон Токио олимпиадасида жамоавий спорт турлари бўйича ҳам иштирок этмоқчи
Ads

Шу кунларда Миллий олимпия қўмитасида юртимиздаги спорт федерациялари билан ҳамкорликда Токио Олимпиадаси учун ишлаб чиқилган режаларнинг кенг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. Бунгача енгил атлетика ва бокс федерацияси вакиллари билан ана шундай йиғилиш ташкил қилинди. Навбатдаги учрашув баскетбол, гандбол, сув полоси ва сувга сакраш бўйича мутахассислар иштирокида ўтказилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, юқорида қайд этилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон хеч қачон Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. Бугун ўтказилган учрашувда жамоаларимизнинг Токио Олимпия ўйинлари учун лицензия олиш имкониятлари муҳокама қилинди. Федерация мутасаддилари МОҚ раҳбариятига Олимпиада йўлланмасига эга чиқиш учун нималар қилиш лозимлиги, қайси йўналишда иш олиб бормоқчи эканликлари ҳақида маълумот бердилар.

Эслатиб ўтамиз, бугун Миллий олимпия қўмитаси томонидан Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун 100 миллион сўмдан пул мукофоти берилиши маълум қилинди.