Ўзбекистон U-14 терма жамоаси ҳам халқаро мусобақада иштирок этади

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 терма жамоамиз аъзолари 29 августдан 2 сентябрь кунига қадар “Чиғатой” спорт базасида йиғинда иштирок этади. Йиғин давомида бош мураббий томонидан терма жамоага номзод футболчиларнинг навбатдаги ўйинларга қай даражада тайёрлиги назоратдан ўтказилади. 

Йиғин ниҳоясига етгач терма жамоа аъзолари Хитойнинг Ухан шаҳрига жўнаб кетади. Уханда ташкил этилаётган халқаро мусобақада терма жамоамиз “А” гуруҳида иштирок этади. Гуруҳда Ўзбекистонга Япония, Таиланд ва Вьетнам терма жамоалари рақиблик қилишади. 

Қуйида ўтказиладиган ўйинларнинг саналари билан танишишингиз мумкин:
 
4 сентябрь соат 20:00*
Япония – Ўзбекистон
 
5 сентябрь соат 20:00
Ўзбекистон – Таиланд
 
7 сентябрь соат 20:00
Ўзбекистон - Вьетнам
 
*Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!