Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Иорданияга қарши майдонга тушади
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида қатнашиш учун Коломбо шаҳрига жўнаб кетгани ҳамда машғулотлар ўтказгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Бугун Илҳом Ханжариев шогирдлари гуруҳнинг дастлабки баҳсида Иордания U-16 аёллар терма жамоасига қарши тўп суришади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 10:30 да Шри-Ланканинг Коломбо шаҳридаги “Марказий” стадионида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси кўк рангли либосда майдонга тушса, иорданияликлар қизил либосда тўп суришади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар