Ўзбекистон U-16 термаси Европа жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик ўйини доирасида майдонга тушди. Унда вакилларимизга Беларусь терма жамоаси рақиблик қилди. 

Унда ҳамюртларимиз йирик 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Меҳмонлар сафида голлар Саҳончюк, Сакалуски (дубль) ва Симоненко (дубль) ҳисобига қайд этилди. 

Бизникилардан ягона голга Бехруз Шукруллаев муаллифлик қилди. Шунингдек, 40-дақиқада ҳамюртимиз Дилшод Абдуллаевга қизил карточка кўрсатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!