Ўзбекистон U-16 термаси россиялик тенгқурларига йирик ҳисобда енгилди
"Ривожланиш кубоги" мусобақасининг 3-тури доирасида Россия U-16 ҳамда Ўзбекистон U-16 терма жамоалари куч синашди. Унда вакилларимиз йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Россия термаси сафида голларга Егор Камельков (пен), Даниил Житников, Константин Тронн ва Александр Бекетов муаллифлик қилди. Ҳамюртларимизнинг ягона голи Муслимбек Ҳабибуллаев номига қайд этилди.
Бундан олдинги баҳсларда ёшларимиз Қозоғистон ва Беларусь термаларига бир хил 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Фикрлар