Ўзбекистон U-17 мағлуб бўлди? Бу фойдали натижа десам, ишонасизми?
U-17 терма жамоамизни йирик ҳисобдаги мағлубиятидан сўнг кескин танқидлар бошланиб кетиши аниқ. Майли, бу барчанинг шахсий фикри ва қараши. Эътирозим йўқ. Бироқ Жаҳон чемпионатларида натижа учун ўйнаб нечта авлодни бой берганимиз ёддан кўтарилмасин.
Ўша Мексикада натижа қилиб миллат қаҳрамони даражасига кўтарилган U-17 жамоанинг бирорта аъзоси ТОП даражада футбол ўйнамади.
Суперюлдуз бўлиши тахмин қилинган Аббос Махсталиев-ку, 1 йилдан бери ёши ўқланганини аниқлаштирадиган саволдан қочиб интервью бермай юрибди.
Футбол - бугунги натижа билан ўлчанадиган даражада кичик нарса эмас. Бугунги ёшлар эртанги терма аъзосига айланиши керак. Майли ютқазсин, 10 талаб жавобсиз тўп олиб чиқсин, фарқи йўқ. Асосийси, тизим тўғри ишласин. Доим ўз ёшидаги энг муносиблар мундиалга борсин. Келажакда кучли авлодга эга бўлишни истасак, мана бунақанги футбол форумларида совуққонроқ бўлишни ўрганиш лозим.
Ўзи шундоқ ҳам чорак асрни катталарни олдида "очко" ишлашга сарфлаб юбордик. Натижа-ку қилдик, аммо тизим ишламади.
Фикрлар
Каррупсионерлар укийди дейсизми укигандаям санларни гапинг мани палочкам дейди бу харом пулларбир кун бир томондан уриб чикади 80% рахбарлар касал нима учунхалол нон еганлари учун