Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари Португалияга кетади!
Қатар мамлакатда ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланди. Турнир давомида Ўзбекистон U-17 терма жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалия клуби скаутларининг эътиборини тортди.
“Sports.uz” сайти хабарига кўра, Ҳасанов ҳамда Содиқов“Брага” жамоасида тиббий кўрикдан ўтади. Агар футболчилар муваффақиятли синовдан ўтса, ушбу клубда фаолиятини давом эттириши мумкин.
Маълумот учун, Садриддин U-17 Жаҳон чемпионатида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди. Сайфиддин эса 1 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланди



Фикрлар