Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ишончли ҳисобда зафар қучди
Тошкентдаги "Пахтакор" ўйингоҳида Ўзбекистон ва Яман 17 ёшли футболчилари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳамюртларимиз сафида голларга Дилшодбек Абдуллаев ва Шодиёр Шодибоев муаллифлик қилди. Бу гол якунда жамоамизга ғалабани тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш тоифасидаги футболчиларимиз 15 июндан 2 июлга қадар давом этадиган U-17 Осиё кубогида иштирок этади. Унда вакилларимиз Япония, Ҳиндистон ва Вьетнам билан бирга "D" гуруҳидан жой олган.
Қайд этиш керак, Бангкок ва Чонбурида бўлиб ўтадиган финал босқичи ўйинлари қўшимча равишда FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига саралаш ҳам ҳисобланади.
Фикрлар