Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ўзбекистон U-17 термаси Испанияга кетиш олдидан машғулотларга зўр бермоқда

Shahzod
Изоҳлар: 0

Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида хабар берган эдик.

3 октябрь куни сафар олдидан терма жамоамиз “Чиғатой” спорт базасида йиғинга киришган эди. 3 октябрдан 7 октябргача давом этадиган йиғин доирасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “Локомотив” клубининг ўринбосарларига қарши назорат ўйини ўтказади. Ушбу ўйин бугун 5 октябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” спорт стадионида бўлиб ўтади.
 
Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ