Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Венгрияга мағлуб бўлди

Ҳалқаро ўртоқлик учрашуви доирасида ўтказилган Венгрия - Ўзбекистон учрашуви якунига етди. Унда венгрияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рақиб сафида голларга Доман Гагёр ва Бенедек Баркоши муаллифлик қилди. Вакилларимизнинг ягона голи Мурод Комилов томонидан пенальтидан урилди. 

Бундан олдин бўлиб ўтган баҳсда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!