Ўзбекистон U-20 футзал термаси 14 футзалчи билан Осиё чемпионатига йўл олади

 

Шу йилнинг 16–26 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича тарихда илк марта 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

30 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “C” гуруҳидан жой олди ва унда Қатар, Ливан, Мьянма ва Гонг Конг давлатидаги тенгдошлари билан куч синашади.

Ўзбекистон U-20 футзал термаси бош мураббийи Осиё чемпионатига 14 футзалчини танлаб олди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Мирислом Миралиев, Суннат Анваров;

Ўйинчилар: Шохжаҳон Шоназаров, Ботир Ризаев, Асли Муҳаммадиев, Олим Воҳидов, Меҳрож Худойбердиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Равшан Исматуллаев, Тоҳир Дониёрбеков, Хушнур Эркинов, Акбар Усмонов, Саид Ризо Миршарофов.

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.  Чорак финалда ғалаба қозонганлар ярим финалга, ярим финалда ютганлар эса финалга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин учун ҳам учрашув ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Бангкок шаҳридаги Bangkok Arena ва Huamark Indoor Stadium спорт мажмуаларида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!