Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Жанубий Корея билан муроса кўчасини танлади

Бироз аввал Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жанубий Корея билан ўйини якунига етди. Унда вакилларимиз 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. 

Ҳамюртларимиз сафида ягона голга Пўлатхўжа Холдорхонов муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг голи Зафар Ҳакимов (автогол) номига қайд этилди. 

Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз 8 ноябрь куни яна шу рақибга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!