Ўзбекистон U-21 терма жамоаси "Чиғатой"да машғулот ўтказмоқда
Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суннатилла Абдурасулов бошчилигида 25 августдан 31 август кунига қадар “Чиғатой” спорт базасида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Ўзбекистон U-21 терма жамоасига номзод футболчилар бош мураббий томонидан саралаб олинмоқда. Эслатиб ўтамиз “Чиғатой” спорт базасидаги йиғин ниҳоясига етгач терма жамоа аъзолари 1 сентябрь куни Хитойга жўнаб кетади.
Хитойнинг Куньмин шаҳрида футболчиларимиз Мяньма, Тожикистон ва Хитой U-21 терма жамоалари билан халқаро мусобақада куч синашади. Ушбу халқаро мусобақа терма жамоамиз вакиллари учун навбатдаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Қуйида футболчиларимизнинг “Чиғатой”даги машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар