Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёрланмоқда? Бош мураббий жавоб берди

CHERY AUTO

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё кубоги олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Tecno

Тайёргарлик ҳақида

"7 декабрь санасидан бошлаб Тошкентда Осиё кубоги олдидан дастлабки ўқув-машғулот йиғинини олиб бордик. 28 нафар футболчини жалб этган ҳолда машғулотлар ўтказдик. Футболчилар турли мавсум ўтказишди, айримлари йиғинга кечроқ етиб келди. Умуман олганда, барчанинг имкониятларини кўриб, синовдан ўтказиб бордик.

Йиғиннинг кейинги қисми Қатарда давом эттирилади. У ерда Иордания ва Қатар U-23 терма жамоаларига қарши сўнгги назорат ўйинларини ўтказамиз. Шундан сўнг Осиё кубогига йўл оламиз."

Олимпия ёшидаги футболчилар ҳақида

"Мураббийлар кенгаши, шунингдек, аввалги тажрибаларимиздан келиб чиққан ҳолда мусобақада 2005, 2006 йилларда туғилган ва ундан кичик футболчилар (олимпия ёши) билан иштирок этишни мақсад қилганмиз. Бу синовдан ўтган тажриба, аввалги турнирларда ҳам шу тизимда иштирок этганмиз.

2003 ва 2004 йилларда туғилган футболчилар ҳозирда клубларида ўз ўрнини топишган, Осиё кубогида чемпион бўлишган, Жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Қолаверса, улар миллий терма жамоага ҳам жалб этилмоқда. Шу сабабли, U-23 мусобақасига икки ёш кичик футболчилардан иборат жамоа билан борамиз."

Олдинда турган вазифа ҳақида

"Албатта, ҳар доим ўз олдимизга катта мақсад қўямиз. Чунки ушбу мусобақада рейтингимиз анча баланд. Чемпион бўлганмиз ва сўнгги икки мусобақада финалга чиққанмиз. Шу сабабли ҳам ўз олдимизга юқори мақсад қўйиб, мусобақага йўл оляпмиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!