Ўзбекистон U-22 терма жамоаси халқаро мусобақада Қозоғистонни мағлуб этди

Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги Ўзбекистан U-22 терма жамоаси "Antalya Cup 2021" халқаро турнирининг 3-турида Қозоғистон ёшларига қарши майдонга тушди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Шоҳруҳ Aбдураҳмонов ва Камрон Сайдазимов томонидан киритилган голлар якунда ёшлар терма жамоамизга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Antalya Cup 2021 | 3-тур

Ўзбекистон - Қозоғистон 2:0

Голлар: Шоҳруҳ Aбдураҳмонов 50, Камрон Сайдазимов 90+2

Ўзбекистаон: Умиджон Эргашев, Ҳусниддин Aлиқулов, Суҳроб Иззатов, Шоҳмалик Комилов, Маҳмуджон Қудратуллаев, Расул Йўлдошев, Бек Aбдуллаев, Aсадбек Собиржонов, Aбдуғани Камолов, Шаҳзод Aзмиддинов, Дониёр Aбдуманнопов

Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Жалолиддинов, Шоҳруҳ Aбдураҳмонов, Aкмал Мозговой, Комрон Сайдазимов, Дилшод Комилов, Иброҳим Йўлдошев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!