Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади

CHERY AUTO

Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттираётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун БАА йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйинини ўтказади.

Tecno

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БАА 1-дивизиони вакили – Шаржанинг “Ал Ҳамрия” клуби билан баҳс олиб боради. Учрашув мазкур клубнинг уй стадионида ташкил этилади ва соат 17:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да старт олади.

Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз ушбу йиғин доирасида ҳозирга қадар 3 та учрашув ўтказди ва уларнинг барчасида зафар қучди. Бугунги ўйиндан сўнг олимпиячиларимиз 1 январга қадар машғулотларни Дубайда давом эттиришади ва сўнгра Таиландга йўл олишади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию