Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогида қандай натижалар қайд этган?
Жорий йилнинг январь ойида Саудия Арабистонида U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги бўлиб ўтади. Айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Миллий футбол марказида мусобақага тайёргарликни давом эттирмоқда.
ОФКнинг расмий саҳифаси Осиё кубоги арафасида вакилларимизнинг аввалги турнирлардаги иштироки ва эришган натижаларини эслатиб ўтди.
Хабарда қуйидаги натижалар келтирилган:
— 2018 йил — чемпион
— 2022 йил — кумуш медаль
— 2024 йил — кумуш медаль
Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа мусобақада «C» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Эрон, Жанубий Корея ва Ливан терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.



Комментарии