Ўзбекистон ва Гана ўртасидаги ўртоқлик ўйини олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманининг бошланиш вақтлари маълум

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ганага қарши ўртоқлик ўйини олдидан иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

25 март куни соат 10:30да Гана терма жамоаси бош мураббийи Ибраҳим Танко журналистлар саволларига жавоб қайтаради. Шундан сўнг, соат 11:00да Ўзбекистон терма жамоаси Вадим Aбрамов анжуманда қатнашади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, анжуман ЎФA мажлислар залида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!