Ўзбекистон ва собиқ СССР фахрий футболчилари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Унда машҳур юлдузлар қатнашади

11 август куни "Пахтакор"нинг машъум авиаҳалокатига 40 йил тўлади.

"Пахтакор" футбол клуби ўзбек футболида ёрқин из қолдирган жамоа вакилларини хотирлаш мақсадида бир неча тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу борада клуб катта кўламда иш олиб бормоқда. 11 август куни ишқибозлар "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ва собиқ СССР фахрий футболчилари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Унда машҳур юлдузларнинг қатнашиши мўлжалланган. Шунингдек, ўша куни стадионда ўйингача ҳам мухлислар учун бадиий дастур тақдим этилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Август ойи бошида Тошкентда 2004 йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида "Хотира қанотлари" мусобақаси ўтказилади.

"Пахтакор-79" жамоаси хотирасига айни пайтда янги ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари давом этмоқда. Тез орада ушбу фильмдан парчаларни ўқувчилар эътиборига тақдим қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Max1960
05/07/2019 20:29
Худо хохласа СССРнинг юлдузлари иштирокидаги уйинни.куриш учун албатта бараман, 1979 йилда Пахтакор шарафини химоя килишга келган футюолчилар катнашса уларга яна бир бор тасанно.
&
mmn
05/07/2019 17:11
Омад Пахтакорга, ўтганларни хотирлаш яхши иш.