Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва "Асака банк" АТБ пандемияни спорт билан енгади

2020 йил 17 октябрь куни "Ёшлик" спорт мажмуасида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва "Асака банк" АТБ ҳамкорлигида "Пандемияни спорт билан енгамиз" шиори остида "Асака банк"нинг вилоятдаги филиалларида фаолият олиб борадиган ходимлари ўртасида велопойга ўтказилади.

Ушбу мусоқаба Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббусдан бирини амалга татбиқ қилиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, велосипед экологик жиҳатдан энг тоза транспорт воситаси ҳисобланиб, соғлиқ учун ҳам фойдали спорт турларидан бири саналади.

Хабарингиз бор, пандемия даврида соғлом турмуш тарзи ҳаётимизнинг устувор вазифаларидан бирига айланиб улгурмоқда. Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад давлат муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, айниқса, хотин-қизларнинг ушбу спорт турига қизиқишини оширишдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!