Ўзбекистон яна бир бор энг зўри деб топилди!

  • 01.03.2026 23:55
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Болгариянинг София шаҳрида 22 февралдан 1 мартга қадар давом этган “Странджа” турнири ўз якунига етди.

Мазкур турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ва аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида 1 ўринни қўлга киритди. Эркаклар жамоамиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 бронза билан биринчи бўлган бўлса, аёллар жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 бронза билан етакчи бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин қўшнилар Қозоғистонга, учинчи поғона бўлса Украина боксчиларига насиб этди.

Олтин медал:
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
-85 кг. Акмалжон Исроилов
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
-48 кг. Сабина Бобоқулова
-57 кг. Нигина Ўктамова
-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг. Азиза Зокирова

Кумуш медал:
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
+90 кг. Озодбек Алиев
-51 кг. Феруза Казакова
+90 кг. Олтиной Сотимбоева

Бронза медал:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-85 кг. Норбек Абдуллаев
-90 кг. Самир Собиров
-48 кг. Фарзона Фозилова
-80 кг. Рухшона Парпиева

Бош мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Элшод Расулов.

Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс Тиссерт, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Алимардон Достанов, Нодир Ғуломов, Барбаро Фернандез Хименез, Ислом Таджибоев, Азим Худайқулов, Истам Кабинов, Шукурулла Вапаев, Шаҳзода Умарова, Шерзод Аҳмаджонов, Рамзжон Аҳмедов.

Шифокор: Комилжон Расулов.
Физиотерапевт: Хесус Алберто
Жамоа менежери: Аҳмадбек Эшматов.
Ҳакам: Александр Ҳамидов.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!