Ўзбекистон ёки Эрон чемпионати? Машарипов фикр билдирди

Ўзбекистон терма жамоаси "Жар" стадионида "ЖЧ-2026 саралаши" доирасидиги Туркманистон ва Эронга қарши учрашувлар учун машғулотларни давом эттирмоқда. Кеча йиғингд қатнашмаган Жалолиддин Машарипов бугун келди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. 

- Авваламбор, ассалому алайкум! Бугундан терма жамоа сафига келиб қўшилдим. Кеча келмаганимнинг сабаби кичик муаммолар бор эди. Буни мураббийлар биларди. Менда ҳаммаси яхши. Кейинги босқични ҳал қилдик. Бироқ Туркманистон билан ўйин керак эмас, дегани эмас. Қўшниларимиз билан беллашувда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Улар терма жамоанинг ўйинини соғинган ва биз буни аниқ биламиз. 

- Эронликлар Ўзбекистон терма жамоасига жуда ҳам илиқ муносабатда. Осиё кубогида айтгандим ва бу ўз кучида қолади: Ҳозир биздан ҳамма қўрқади. Эрон терма жамоаси футболчиларининг ўзи буни тан олди. Ўйлашимча, айни дамда Осиёнинг ҳар қандай жамоаси билан қўрқмасдан ўйнай оламиз. Буни "Озодий"да ҳам кўрсатамиз. 

Ўзбекистон ва Эрон терма чемпионатининг қандай ўхшаш ва фарқли жиҳатлари бор экан?

- Эронда ўйнаб шуни билдимки, терма жамоаси қандай агрессив ҳаракат қилса, чемпионати ҳам шундай. Ҳатто, биринчи ўринда кетаётган жамоа ҳам охирги ўриндаги клуб билан ўйнаса, аниқ ютаман, дея олмайди. Биз ҳам биринчи ўринда кетаётгандик. Уйимизда дуранг ўйнаб қўйдик ва чемпионликни қўлдан бой бердик. 

- Ўзбекистонда эса мухлислик ривожланди. "Андижон" мухлисларни ҳаммани уйғотди. 

Эрон терма жамоасининг етакчи футболчилари Рамин Ризоян, Саид Иззатуллоҳи, Чешми кабилар бизга қарши ўйнамайди. Бу бизга қанчалик ёрдам беради?

- Эронда кўп футболчилар Европада клубларида, хусусан, Иззатуллоҳи Дубайда ўйнайди. Европадаги ўйинчилар турганда, у олинмаслиги аниқ. Рамин эса ҳозирда 35 ёш, унинг ўрнига "Истиқлол" нинг ўнг қанот ҳимоячиси Армин чақирилди. Уни Раминнинг ўрнига тайёрлашни бошлашди. 

- Эрон кейинги босқични ўйлаб, жамоани ёшартиришни бошлади. Лекин Чешми, дарвозабон Сайид каби ўйибчилар ҳали жамоага керак, деб ўйлайман. Сабаби, улар ҳозир 30 ёшда. Бу ёшдагилар футболда катта ҳисобланмайди. 34 дан кейин ўйлаб кўрса бўлади, лекин 30-31-32-33 ёшдаги футболчилар терма жамоага ҳам клубга керак бўлади. Улар ёш ўйинчиларга ўрнак бўлади.

- Иккита ўзбек футболчиси Эрон чемпионатида зўр кураш олиб борди. Кураш давомида ўзаро алоқалар бўлдими?

- Остон мени тепамдаги хонадонда яшайди. Биз ўзбек футболчиларини қандайлигини кўрсатиб, ўзбек ўйинчиларига бўлган ҳурматни оширдик. Буни аниқ биламиз. Сабаби, у ердагилар биз ҳақимизда илиқ фикрда. "Персеполис" мухлислари Остон ҳақида, "Истиқлол" мухлислари эса мен ҳақимда. Бу эса ўзбел футболига фақатгина ижобий, деб биламан. Хаттоки ўзбек футболчиларига Эрон клубларлари қизиқиш билдириб мени ўзимдан ҳам сўрашди.

- Инстаграмдаги саҳифангизда Олимпиадага чақиришса, жон деб бораман, лекин асосий мақсад Жаҳон Чемпионати дедингиз. Ҳамон ҳам шундай фикрдамисиз?

- Энди Олимпиада бўладими, Жаҳон Чемпионати бўладими, биз ватан учун ҳеч қачон орқага юрмаймиз. 

- Ўзингизда қизиқиш борми?

- Албатта, имкони бўлса, борамиз. 

- Таътил қачон тугайди ва "Истиқлол"га қачон қайтишингиз керак?
 
- Таътил бизга тугади. Қачон қайтишимиз ҳали айтилмади. Айтилса, шунга қараб режа қиламиз

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!