Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Болгария клубидан 4 та гол ўтказиб юборди (видео)
Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.
Ёшларимиз бугун навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Рақиб – Болгариянинг энг номдор клуби “Левски София” жамоасининг асосий таркиби бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда
Учрашувда болгарияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Таркибимиздаги ягона голга Улуғбек Хошимов муаллифлик қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Изоҳлар (0)