Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати бронза медали совриндори!
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.
Бугун мусобақанинг сўнгги куни аралаш жуфтлик баҳслари ўтказиляпти. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этаётган эди. Ҳамюртларимиз аввалига Хитойни 4:2 ҳисобида таслим этди. Чорак финалда эса, афсуски, Японияга имкониятни бой бериб қўйганди.
Бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида Туркия терма жамоаси анча ишончли кўринишда мағлуб етилди - 4:0. Бронза медали учун кечган ҳал қилувчи баҳсда эса ёшларимиз Озарбайжон устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи бронза эса, Жанубий Корея вакилларига насиб қилди.
Бироздан сўнг, кечадиган ҳал қилувчи финал беллашувда Япония ва Франция терма жамоалари турнир ғолиблиги учун ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.
Фикрлар