Ўзбекистонда Паралимпия ҳаракати ривожи

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг декабр ойида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан махсус мактаб интернатларида паралимпия спортини янада ривожлантириш мақсадида спорт мусобақалари ташкиллаштирмоқда. Шулар жумласидан 1 декабр куни Тошкент шахридаги 102-махсус мактаб интернатида волейбол, стол тенниси ва шахмат спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 100дан ортиқ болалар иштирок этдилар. Тадбир сўнгида Ассоциация томонидан барча иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!