Ўзбекистонда илк маротаба "Миллий спорт мукофоти-2018" тақдирлаш маросимини ўтказилади

Якунига етиб бораётгае жорий 2018 йил мамлакатимиз спорти учун муваффақиятли кечди. Йил давомида ўзбекистонлик спортчилар Индонезияда ўтказилган XVIII Осиё ва III ПараОсиё ўйинлари, шунингдек, Аргентинадаги III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам рекордларни янгилашди. Бундан ташқари ҳамюртларимиз турли халқаро мусобақаларда, рейтинг турнирларида, қитъа ва жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этдилар.

Йил якунлангани сари, ҳар бир соҳада эришилган ютуқлар, камчиликлар сарҳисоб қилинади, энг яхшилар эътироф этилади. Жумладан, спорт соҳасида ҳам. Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан илк маротаба катта масштабдаги «National Sports awards-2018» (Миллий спорт мукофоти-2018) тақдирлаш кечаси ташкил этилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайтида ўтказилган сўровнома якунларига кўра махсус комиссияси овоз бериш натижаларини ўрганиб чиқади ва якуний қарор 28 декабрь куни «Халқаро анжуманлар саройи»да ўтказиладиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Ўша оқшом умумий ҳисобда 18 йўналида йилнинг энг яхшиларига мукофотлар топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!