Ўзбекистонда ўтадиган футбол бўйича Осиё чемпионати санаси маълум. Ўйинларга "Навбаҳор" ва яна 3 стадион мезбонлик қилади
Хабарингиз бор, шу йили кузда юртимизда футбол бўйича U-19 Осиё чемпионати ўтказилиши лозим эди. Коронавирус туфайли мусобақанинг санаси ўзгариши кутилганди. Бироқ ПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида беллашувларнинг белгиланган муддати ўзгаришсиз қолган.
- Бир неча дақиқа аввал ОФК билан видеоконференция бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон мезбонлик қилиши керак бўлган Осиё чемпионати U-19 саналари ўзгаришсиз турибди. Мусобақа 14—31 октябрь кунлари ўтказилади. Унинг учун "Бунёдкор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва АГМК стадионлари танлаб олинган.
ЎзПФЛ ишчи режасига кўра, мана шу оралиқда Суперлиганинг 3 та тур учрашувлари ўтиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, биз биринчи давра ўйинларининг 4 тасида жамоаларнинг уй-сафар ҳолатини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилдик. Бу билан 14—31 октябрь кунлари давомида "Бунёдкор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва АГМК клубларининг сафарда тўп суришларига эришишимиз мумкин, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар