Ўзбекистонда ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташланади. Терма жамоамиз 1-саватчада
Бугун бир дақиқа аввал ОФК штаб-квартирасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўсмирларимиз С гуруҳидан ўрин олишди.
Энди эса Тошкент вақти билан 13:30да U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
1-саватча: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар.
2-саватча: Япония, Тожикистон, Австралия, Индонезия.
3-саватча: Малайзия, Ироқ, Вьетнам, Камбоджа.
4-саватча: Эрон, Яман, Баҳрайн, Лаос.
Маълумот ўрнида, мазкур қитъа биринчилиги 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Ўйинлар Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги 4 та стадионда ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар