Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши мумкин. Шунгдек, Суперлигада VAR пайдо бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда regulation.gov.uz сайти хабар берди.

Жумладан, лойиҳада 2021 йил 1 январдар бошлаб: Халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dadabaev
14/11/2019 16:08
O'zi tata bolib yotgan bolsa oyinlar, endi buni prosta dokumetalniy qilib qoyilarkanda bu yangilik emas eeee
Низомтой Эргашев
14/11/2019 17:54
Уша кундан футбол уларканда