Ўзбекистонда туғилган футболчи Бундеслига клуби билан шартнома имзолади

“Ганновер” клуби ҳимоячиси Вальдемар Антон бундан буён “Штутгарт” шарафини ҳимоя қилади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 24 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган.

Таъкидлаш керакки, “Штутгарт” янги 2020/21 йилги мавсумда Бундеслигада иштирок этади.

Маълумот учун, Вальдемар Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида таваллуд топган. У 2016 йилда Россия терма жамоасида тўп суриш истаги борлигини билдирган эди. Аммо, кейинчалик Германия ёшлар терма жамоасида ҳаракат қилди.

Вальдемар ўтган мавсум 2-Бундеслигада 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)