Ўзбекистонда туғилган футболчига "Байер" харидор!

"Байер" "Штутгарт" клуби сардори Вальдемар Антонни нишонга олди.

Леверкузенликлар ҳимоячи Жонатан Танинг "Бавария"га ўтиш эҳтимоли сабаб,  Жонатаннинг ўрнини "Штутгарт" футболчиси билан тўлдирмогқчи ва Вальдемарни жамоага олиб келмоқчи. 

Қайд этиш жоиз, Антон якунига етган мавсумда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди ва кўплаб топ клубларнинг эътиборига тушди. У барча турнирларни ҳисобга олганда, 37 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та ассистни амалга оширди.

Ўзбекистонда туғилган Вальдемар Антоннинг айни дамдаги трансфер нархи 20 миллион евро ҳисобланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!