Ўзбекистонда U-20 Жаҳон чемпионати пайтида мухлислар учун жамоат транспорти бепул бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2027 йилги футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёргарлик кўриш тўғрисида қарор имзолади. Мазкур ҳужжатда мусобақа доирасида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган фуқаролар учун жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имкониятларини яратиш назарда тутилган.
III. Молиявий ресурслар
2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати доирасида амалга ошириладиган харажатлар ва уларни молиялаштириш манбалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномалари асосида Транспорт вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
а) Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат транспорти орқали бориб-келишини таъминлаш мақсадида Тошкент – Янги Тошкент – Тошкент йўналишида алоҳида автобус қатновларини йўлга қўйиш;
б) Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган фуқаролар учун жамоат транспорти воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имкониятларини яратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2027 йилги футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёргарлик кўриш тўғрисида қарор имзолади. Мазкур ҳужжатда мусобақа доирасида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган фуқаролар учун жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имкониятларини яратиш назарда тутилган.



Фикрлар