Ўзбекистонга гол урган футболчи “Тулуза”га ўтди
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ҳужумчиси Яя Саного Франциянинг “Тулуза” клуби сафига ўтди. 24 ёшли футболчи “Тулуза” билан 2020 йилга қадар шартнома имзолади.

Саного “Осер” тарбияланувчиси саналади ва 2013 йилда “Арсенал” сафига кўчиб ўтади. Унинг сўнгги жамоаси Англиянинг “Чарьлтон Атлетик” клуби бўлди.

Қайд этиш жоиз, Саного 2013 йил Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги(U-20) ЖЧ чорак  финали Франция ёшлар термаси сафида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дарвозасини ишғол этган эди.