Ўзбекистонлик 4 нафар ҳакам Осиё Кубогида ишлайди (Фото)

  • 14 сентябрь, 2023, 18:19
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Осиё Футбол Конфедерацияси 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида фаолият олиб борувчи ҳакамлар рўйхатини Эълон қилди.

Tecno

Унга кўра ўзбекистонлик Aҳрол Рисқуллаев ва Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида таклиф этилган. Икки нафар ёрдамчи ҳакамлар – Тимур Гайнулин ва Aндрей Цапенко, шунингдек, техник эксперт Фарҳод Aбдуллаев ҳам Осиё Кубогида фаолият юритади.

Осиё миқёсидаги энг нуфузли турнир 2024 йилнинг 14 январидан 10 февралига қадар давом этади.

photo_2023-09-14_08-39-24

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!