Ўзбекистонлик боксчи допинг билан боғлиқ можарога изоҳ берди
Хабарингиз бор, бир неча кун аввал ўзбекистонлик боксчи Ҳуршидбек Расулжоновнинг допинг-синамасида таъқиқланган модда аниқланганлиги сабабли, 3 йил муддатга дисквалификация қилинганлиги маълум қилинган ва 2022 йилги Осиё чемпионати ғолиблигидан (ASBC Asian U22 Boxing Championships) маҳрум қилинганди.
Биз ушбу масала юзасидан боксчимизнинг ўзи билан боғланиб, унинг бу борадаги фикрларига қизиқдик.
- Ҳа, бу ҳақиқат. Анча аввал маълум бўлганди. Аслида, бирор бир таъқиқланган модда истеъмол қилмагандим. Билмасдан вазн ташлаш учун фуросемид истеъмол қилиб қўйгандим. Энди, бу ҳам бир синов ва дарс бўлди. Ишлашда давом этаман. Насиб қилса, ҳали ютуқларим олдинда.
Фикрлар