Ўзбекистонлик футболчи гол урди
Бугун Тожикистон чемпионатида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. "Хўжанд" жамоаси ўз майдонида "Регар-ТаАЗ"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, мезбонларнинг биринчи голига ҳамюртимиз Санжар Рихсибоев муаллифлик қилди. Шу тариқа, "Хўжанд" ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон чемпионати ушбу турдан сўнг коронавирус пандемияси боис 10 майга қадар тўхтатилади.
Тожикистон чемпионати. 4-тур
"Хўжанд" - "Регар-ТадАЗ" 2:1
Голлар: Санжар Рихсибоев (24), Дилшод Бозоров (42) - Диловаршо Ганиев (22).
Фикрлар