Ўзбекистонлик футболчи ОФК кубогида иштирок этадиган жамоа сафига бориб қўшилди
Ads

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Фурқатжон Ҳасанбоев Тожикистоннинг “Хўжанд” клубида давом  эттиради.

Ўтган мавсумнинг биринчи ярмини Фарғонанинг “Нефтчи” клубида, иккинчи ярмини эса “Андижон” сафида ўтказган Ҳасанбоев Тожикистон кубогининг амалдаги ғолиби бўлган “Хўжанд” билан шартнома имзолади.

Жумладан, ҳамюртимиз жамоасининг ОФК кубоги учун топширган рўйхати (заявка)дан ўрин эгаллади.

Маълумот учун, “Хўжанд” клуби ОФК кубоги плей-офф босқичида Туркманистонннинг “Ахал” клубига қарши баҳс олиб боради.