Ўзбекистонлик футболчи Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасига киритилди!
Туркия Суперлигасининг 17-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев тўп тепадиган "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Газиантеп" жамоасини йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Жамоасининг ушбу ғалабасида ҳамюртларимиз муҳим роль ўйнади. Шомуродов ва Файзуллаев гол уриб, 3 очко қўлга киритилишига катта ҳисса қўшди.
Қувонарлиси, Sofascore портали Аббосбек Файзуллаевни Туркия Суперлигасининг 17-тур рамзий жамоасига киритди. Элдор Шомуродов эса бу сафар энг яхшилар рўйхатидан жой олмади.

Маълумот учун, айни пайтда Нури Шаҳин шогирдлари 23 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.



Фикрлар