Ўзбекистонлик футзалчи клублар ўртасидаги ОЧни ўтказиб юборади
Ads

 

20-30 июль кунлари Вьетнамда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Бу йил ҳам мамлакатимиз номидан амалдаги чемпион "Олмалиқ" иштирок этади.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, олмалиқликларнинг асосий ўйинчиларидан бири Андрей Шлема мусобақани ўтказиб юборади. Шлема ўнг оёғини синдириб олган эди ва жароҳат ҳали битиб улгурмади. Клуб шифокорининг сўзларига кўра, Андрей миллий чемпионатимизнинг янги мавсуми бошлангунга қадар сафга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" мусобақанинг "D" гуруҳида "Чонбури Блювейв" (Таиланд) ва "Банк Бейрут" (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.