Ўзбекистонлик футзалчилар Баҳрайнга қарши баҳсда кўк рангдаги либосларда ҳаракат қилади

Кувайт мамлакатида ўтаётган футзал бўйича Осиё кубоги ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Эртага гуруҳ босқичи доирасидаги 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон футзалчилари Баҳрайн жамоасига қарши майдонга тушади. ЎФА матбуот хизмати мазкур ўйинда футзалчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса сариқ либосда ҳаракатланиши ҳақида маълум қилди.

Ўйин соат 16:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!