Ўзбекистонлик ҳакамлар 2027 йилги Осиё кубогида фаолият олиб боради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хобар шаҳарларида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ҳакамлар ва мутахассислар ҳам фаолият олиб боради.

Жумладан, Илгиз Тантaшев ва Аскар Нажафалиев бош ҳакам, Тимур Гайнуллин, Андрей Сапенко ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдамчи ҳакам, Фирдавс Норсафаров эса VAR ҳаками сифатида турнир учрашувларида хизмат қилади.

Шунингдек, Валентин Коваленко Осиё кубогида ҳакамлар назоратчиси сифатида фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!