Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионати саралаш босқичида!

  • 17 Mar 14:34
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 25 март куни Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи дориасидаги Жанубий Корея ва Иордания ўртасидаги муҳим учрашувни бошқаради.

Tecno

Мазкур баҳсда Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин кўмаклашади. Захира ҳаками сифатида Рустам Лутфуллин, ВАР тизимида эса Фирдавс Норсафаров ва унинг ёрдамчиси Аҳрол Рисқуллаев фаолият олиб боради.

2027 йилги Осиё Кубоги саралаши доирасида Тожикистон ва Тимор-Лесте терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзбекистонлик тажрибали мутахассис Валентин Коваленко инструктор сифатида фаолият олиб боради.

20 март куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Япония – Баҳрайн баҳсида эса Владислав Сейтлин инструктор сифатида иш олиб боради.

 

Comments

You must be logged in to commet!