Ўзбекистонлик жангчи One Championship промоушенида октагонга кўтарилади.Эртага жанг!

  • 2 июнь, 2022, 13:24
  • 0
  • MMA

Эртага Сингапурда жаҳоннинг нуфузли  ONE Championship промоушени навбатдаги турнирини ўтказади.

Мазкур жанг кечасида ҳамюртимиз Жасур Мирзамуҳаммедов ҳам ўз жангини ўтказади.

Оғир вазнли жангчимиз Австралия вакили Дуке Дидиер билан тўқнаш келади. Австралиялик спортчи фаолияти мобайнида 8 та ғалаба ва бир мағлубият қайд этган бўлса, ҳамюртимиз 5 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. 

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Жасур Мирзамуҳаммедов ушбу нуфузли промоушен билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик илк спортчи ҳисобланади. Юртдошимизга дебют жангида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

283684585_697265758194239_7273519751658638110_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!