Ўзбекистонлик жангчилар Арманистонда жанг қилади
14 июль куни Арманистоннинг Ереван шаҳрида ММА кечаси ташкил этилади. "MIX Fight 56" турнири доирасида ўзбекистонлик жангчилар ҳам октагонга кўтарилади.
Жумладан,80 кг вазн тоифасида Мирзатилла Эгамназаров арманистонлик Татул Авагянга қарши жанг қилса, 71 кг вазнда Муҳаммадумар Абдураҳмонов яна бир мезбонлар вакили Армен Оганянга қарши баҳс юритади.
Мазкур жангларда юртдошларимизга омад тилаб қоламиз!
Фикрлар