Ўзбекистонлик К-1 устаси Туркияда жанг қилади

20 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида К-1 бўйича нуфузли жанг кечаси ташкил қилинади. "King of King" (KOK) турнири доирасида Ўзбекистон вакиллари ҳам рингга кўтарилади. 

Жумладан, Муроджон Аҳмедов анчагина жиддий рақиб мезбонлар вакили Сукру Тўфонга қарши жанг қилади. Ушбу турнир Туркия К-1 федерацияси раҳбари, жаҳон чемпиони Эркан Варон томонидан ташкил этилмоқда.

Шунингдек, яна бошқа ўзбекистонлик жангчиларнинг иштирок этиши ҳам кутилмоқда. Бу борада ҳам тез орада маълумот берамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!