Ўзбекистонлик каратэ устаси тарихий финал йўлланмасини қўлга киритди
БAAнинг Дубай шаҳри каратэ WKF бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Мазкур чемпионатда 104 та давлатдан 983 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс юритишмоқда. Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини Ўткам Бекпўлатов ва Дилноза Бакирова мураббийлиги остидаги 15 нафар вакилимиз ҳимоя қилишмоқда.
Қувонарлиси, -75 кг вазн тоифасидаги жангларда терма жамоамиз аъзоси, Достонбек Отаболаев финал йўлланмасини қўлга киритди.
У ярим финал босқичида AҚШ вакили Томас Скоттни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўзбек каратэ оламида ўзига хос янги саҳифа очди.
Энди ҳамюртимиз 20 ноябрь куни финалда мисрлик яккакураш устасига қарши олтин медаль учун жанг қилади.
Фикрлар