Ўзбекистонлик каратэчилар “Istanbul Premier League” турнири медаллари учун татамига чиқади
Туркияда давом этаётган “Istanbul Premier League” турнири энг қизғин паллага кирди. Бугун, кумитэ йўналишида бронза медаль учун ва финал жанглари бўлиб ўтади.
Маълумки, ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Вакилларимиздан икки нафари ҳал қилувчи онларга қадар етиб келди. Ҳар иккиси бугун медаллар учун татамига чиқади. Жумладан, -60 кг вазнда Садриддин Сайматов россиялик Евгений Плахутинга қарши бронза медаль учун баҳс олиб борса, -75 кг вазнда Достон Отаболаев италиялик Луиджи Бусага қарши турнир ғолиблиги учун жанг қилади.
Мазкур муҳим баҳсларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар