Ўзбекистонлик "Кичик Тайсон" Олимжон Назаров жанги олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этди (видео)
Профессионал бокснинг ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) WBO Oriental камари эгаси, юқори рейтингли боксчиларимиздан бири ҳисобланган Олимжон Назаров (28-5, 15КО) навбатдаги жангини 28 январь куни ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри мезбонлик қиладиган профессионал бокс оқшомида Назаровга таиландлик Жакравут Мажунгоен (42-2-2, 21КО) рақиблик қилади.
Ушбу баҳс олдидан вазн ўлчаш маросида Назаров 50 кг тош босган бўлса, Мажунгоен 49,9 кг натижа қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, "Кичик Тайсон" номи билан машҳур бўлган Олимжон Назаров бир неча йиллардан буён Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. У ўз вазн тоифасида WBО рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар