Ўзбекистонлик

Вьетнамда тайёргарликларни давом эттираётган Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси мижозлари  - Олимжон Назаров (25-5,14 КО), Абдурасул Исмоилов (8-1, 5 КО) ҳамда Равшанбек Шерматов (5-1,2 КО) 16 август куни навбатдаги жангларини ўтказишлари ҳақида хабар бергандик.

Ушбу профессионал боксчиларимизнинг мураббийи Бобур Нажмиддиновнинг сайтимизга маълум қилишича, мазкур жанглар 27 сентябрга қолдирилган. Маълумки, ушбу тўқнашувларда "Кичик Тайсон" дея ном қозонган Олимжон Назаров ўзининг WBO Oriental камарини ҳимоя қилса, қолган икки юртдошимиз рейтинг жангида рингга кўтарилади. Рақибларга ҳам тез орада аниқлик киритилади.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар