Ўзбекистонлик "Кичик Тайсон"нинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
Профессионал бокснинг ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) WBO Oriental камари эгаси, юқори рейтингли боксчиларимиздан бири ҳисобланган Олимжон Назаров (28-5, 15КО) навбатдаги жангини 28 январь куни ўтказадиган бўлди.
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри мезбонлик қиладиган профессионал бокс оқшомида Назаровга таиландлик Жакравут Мажунгоен (42-2-2, 21КО) рақиблик қилади.
"Кичик Тайсон" номи билан машҳур бўлган Олимжон Назаров бир неча йиллардан буён Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. У ўз вазн тоифасида WBО рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар